Xorazm viloyati, Yangiariq t, Yangiariq shaharchasi Al-Xorazmiy ko'chasi

 Катта ҳаёт тажрибасига эга ёши улуғ нуронийларни эъзозлаш, қадр-қимматини жойига қўйиш халқимизга хос эзгу фазилатлар сирасига киради. Авлоддан авлодга ўтиб келаётган ушбу қадрият Янгиариқ туманида бугун янада сайқалланмоқда.

Бу борада белгиланган чора-тадбирлар режаси асосида “Янгиариқ ” МФЙ биносида кексалар ўртасида шахмат-шашка бўйича «Ақл чархи» турнири ўтказилди. Унда иштирокчилар иккита гуруҳга бўлинган ҳолда спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича ўзаро беллашдилар. 

   Шунингдек, ёшлар ва нуронийлар ўртасида стол тенниси мусобақалари ҳам қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Беллашувларда фахрли биринчи ўринни эгаллаган нуронийлар ва ёшлар ташкилотчиларнинг эсталик совғаларига эга бўлдилар.

Шунингдек, тадбир доирасида туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан маҳалладаги нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Manzil

  • Xorazm viloyati, Yangiariq t, Yangiariq shaharchasi Al-Xorazmiy ko'chasi
  • +998 (97) 221-25-57
  • info@yangiariq-sport.uz
  • Ish vaqti: 9:00 - 18:00
«    Октябрь 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yil dasturi

Manzili