



Янгиариқ туманида бугун эрта тонгдан аҳолини оммавий спортга жалб қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 800 дан зиёд фуқаролар иштирокида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам " шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.
Унда Янгиариқ туман ҳокимлиги, туман спорт мактаби, туман ИИБ ходимлари, маҳалла раислари ва хотин-қизлар фаоллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар фаол иштирок этишди.