Xorazm viloyati, Yangiariq t, Yangiariq shaharchasi Al-Xorazmiy ko'chasi

Бугун Янгиариқ тумани ҳокими Зафарбек Матназаров   туманда спортни оммалаштириш бўйича тизимни тўлиқ ва самарали йўлга қўйиш мақсадида тумандаги спорт мактаби масъуллари,мураббийлар ҳамда спортчи ёшлар билан учрашув ўтказди.
Туман ҳокими мутасаддиларга мазкур соҳани ривожлантириш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, спорт муассасалари ва маҳалла ёшлар етакчилари ўртасида доимий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш,  оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек,  учрашув давомида тумандаги ёш иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш, минтақавий ва халқаро спорт мусобақаларида иштироки учун уларга шарт-шароитлар яратиш юзасидан комплекс чора-тадирларни амалга ошириш вазифалари белгилаб олинди.
Шунингдек, Республика биринчилигида ғолиб бўлган совриндорларга туман ҳокимининг ташаккурнома ва совғалари топширилди.

Manzil

  • Xorazm viloyati, Yangiariq t, Yangiariq shaharchasi Al-Xorazmiy ko'chasi
  • +998 (97) 221-25-57
  • info@yangiariq-sport.uz
  • Ish vaqti: 9:00 - 18:00
«    Октябрь 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yil dasturi

Manzili