Xorazm viloyati, Yangiariq t, Yangiariq shaharchasi Al-Xorazmiy ko'chasi

Янгиариқ тумани марказий ўйингоҳида "Ватанпарвар" ташкилоти томонидан, туман Мудофаа бўлими, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ёшларни она Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида  “Шунқорлар” ҳарбий –спорт мусобақаси ўтказилди.

 Мусобақа иштирокчилари турникда тортилиш, пресс машқлари, ўқув гранатасини узоқликка улоқтириш, қисқа ва узоқ масофага югуриш, АК-74 калашников автоматини тўлиқ ва нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, мерганлар беллашуви шартларини бажардилар.
Мусобақа шартларига кўра 37-сон мактаб жамоаси 1-ўринни эгаллади ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва совғалари топширилди.

Manzil

  • Xorazm viloyati, Yangiariq t, Yangiariq shaharchasi Al-Xorazmiy ko'chasi
  • +998 (97) 221-25-57
  • info@yangiariq-sport.uz
  • Ish vaqti: 9:00 - 18:00
«    Июнь 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Yil dasturi

Manzili