Xorazm viloyati, Yangiariq t, Yangiariq shaharchasi Al-Xorazmiy ko'chasi

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 13 февраль куни ўтказилган олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқисга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари юзасида  видеоселектор йиғилишида спорт соҳасини ривожлантириш, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган эди.

Бугун Янгиариқ тумани ҳокими Зафарбек Матназаров  мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш, туманда спортни оммалаштириш бўйича тизимни тўлиқ ва самарали йўлга қўйиш мақсадида тумандаги спорт мактаби масъуллари ҳамда мураббийлар билан учрашув ўтказди.

Маълумот учун тумандаги спорт мактабида 30 га яқин мураббийлар 20 та спорт турлари бўйича ёш спортчиларга устозлик қилиб келишмоқда.
Туман ҳокими мутасаддиларга мазкур соҳани ривожлантириш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, спорт муассасалари ва маҳалла ёшлар етакчилари ўртасида доимий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш,  оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек,  учрашув давомида тумандаги ёш иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш, минтақавий ва халқаро спорт мусобақаларида иштироки учун уларга шарт-шароитлар яратиш юзасидан комплекс чора-тадирларни амалга ошириш вазифалари белгилаб олинди.

Manzil

  • Xorazm viloyati, Yangiariq t, Yangiariq shaharchasi Al-Xorazmiy ko'chasi
  • +998 (97) 221-25-57
  • info@yangiariq-sport.uz
  • Ish vaqti: 9:00 - 18:00
«    Июнь 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Yil dasturi

Manzili