





"Янгиариқ туманида бир кун"Янгиариқ туманининг "Хўжалар" маҳалласида "Обод ва хавфсиз маҳалла" дастури асосида амалга оширилиши режалаштирилган кенг қамровли ижтимоий-профилактик лойиҳа "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остидаги юриш марафони билан бошланди.
Унда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев, Янгиариқ тумани Ҳокими Зафарбек Матназаров, туман сектор раҳбарлари ва маҳалла аҳоли фаол иштирок этди.